ПИРОФИЛЛИТ

ПИРОФИЛЛИТ (юн. руг — олов, phyllon — япроқ; қиздирилганда юпқа япроқсимон бўлакчаларга ажралади) — қатқат силикатлар синфига мансуб минерал. Al2[Si4O10](OH)2. A1 қисман Mg, Ғе билан алмашади, аралашма ҳолида MgO, ҒеО, Ғе2О3 мавжуд. Ранги оч яшил, сарғиш, кулранг ва оқ. Қаттиқлиги 1—2, зичлиги 2650—2900 кг/м3. Ўтга ва кислотага чидамли. Моноклин сингонияли, япроқсимон агрегатлар ҳосил қилади. Конлари метаморфик жинслар билан боғлиқ бўлиб, пирофиллитли сланец ва зич агальматолит уюми ҳолида учрайди. Яхши изолятор, кимё-вий реакцияларга чидамли. Саноатда юқори глинозёмли материал сифатида ўтга ва кислотага чидамли буюмлар тайёрлашда ишлатилади. Безак тоши сифатида ҳам аҳамияти бор. РФ (Урал жануби), Украина, ХХР, АҚШ ва Бразилияда конлари бор.