ПИРГЕЛИОМЕТР

ПИРГЕЛИОМЕТР (юн. pyr — олов, helios — Қуёш, метр — ўлчайман) — Қуёш нурларига тик ўрнатилган юзага тўғри тушаётган куёш нурланиши кувватини ўлчайдиган асбоб. Европада Онгстрём Пиргелиометр ишлатилади. У кора рангга бўялган иккита бир хил жуда юпқа манганин пластинкадан иборат бўлиб, улардан бирига Қуёш нурлари тушганда қизийди, нур тушмайдиган иккинчи пластинка эса электр токи ёрдамида қиздирилади. Пластинкаларга уланган термопара уларнинг т-раси тенг бўлганда ток кучини кўрсатмайди. Бу вақтда иккинчи пластинкадан ўтаётган ток қуввати биринчи пластинкага тушаётган Қуёш нурланиши қувватига тенг бўлади. Америкада эталон сифатида ичидан сув ўтадиган Пиргелиометр ишлатилади. Унда иккита бир хил найлар ичига кора рангга бўялган камералар ўрнатилган. Найлардан бирининг ичига Қуёш нурлари тушади ва қора камерани қизди-ради, иккинчисига тушмайди ва унинг ичидаги камера электр токи ёрдамида иккала найдан чиқаётган сув оқимлари т-раси тенглашгунча қиздирилади. Иккинчи камерадан ўтаётган ток кучи қуввати Қуёш нурланишининг қувва-тига тенг деб ҳисобланади.