ПИРЕНЕЙ ТОҒЛАРИ

ПИРЕНЕЙ ТОҒЛАРИ — Европанинг жан.-ғарбидаги тоғ системаси. Испания, Франция ва Андорра ҳудудларида. Табиий шароитларига қараб Пиреней тоғлари Ғарбий, Марказий ва Шарқий қисмларга бўлинади. Бискай қўлтиғидан Ўрта денгизгача 450 км га чўзилган, эни 20—110 км, аксари қисмининг бал. 2500—3200 м, энг баланд жойи 3404 м (Ането чўқкиси). Пиреней тоғлари орқали Франция ва Ис-паниянинг давлат чегаралари ўтган.

Альп бурмаланиши даврида Пиреней тоғларининг герцин даврида вужудга келган негизи анча кўтарилган. Ўқ зонаси яхлит бўлиб, сувайирғич қисми ҳам бошдан охиригача узлуксиз давом этган. Довонлари 1500— 2000 м баландликда. Шим. ён бағри тик, жан. эса қия. Пиреней тоғларининг плейстоцен даврида музланишга учраган энг баланд ўрта қисми, асосан, кристалли ва метаморфик жинслардан тузилган бўлиб, альп рельеф шаклларига эга. Тоғ тепаларидаги музликларнинг умумий майд. 40 км2. Фойдали қазилмалардан темир ва марганец ру-далари, қўнғир кумир, боксит, кобальт, рух, висмут конлари, минерал сувли булоклар бор. Курорт куп. Икли-ми Пиреней тоғларининг кўп қисмида мўътадил сернам, жан.-шарқида субтропик иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси тоғ этакларида 4—8°, тоғ тепаларида —8°дан —10° гача, июлники шу жойларда 18—24° ва 5—6°. Йиллик ёғин шим. ён бағирларида 500 — 750 мм. Пиреней тоғларининг кўп кисмида ёғин йил давомида ёғади. Йирик дарёлари: Эбро, Адур ва Гаронна. Дарёлари йил давомида серсув, чуқур водийлар орқали оқади ва гидроэнергия ресуреларига бой. Карст рельефли ерларда ер ости кўллари ва айрим қисмлари ер остида оқувчи дарёлар учрайди. Тоғ ён бағирларида кенг баргли ва игна баргли урмонлар бор. 1800— 2100 м дан юкрриси субальп ва альп ўтлоклари. Жан. ва шаркий ён бағрида ўрмон билан бирга маквис ва гарига чакалакзорлари ҳам учрайди. Тупроғи кўп жойларда жигар-ранг ва қўнғир ўрмон тупроклар. Табиий ландшафт ва ноёб ҳайвонларни сақлаш мақсадида миллий боғ ва қўриқхоналар ташкил қилинган. Альпинизм, туризм ривож топган, қишки спорт ўйинлари ўтказилади.