ПИПЕРАЗИН

ПИПЕРАЗИН (гексагидропера-зин, диэтилендиамин) , C4H10N2 — рангсиз кристалл модда. Мол. м. 86,14; суюкданиш т-раси 112°, кайнаш т-раси 146°, сувда, спиртда яхши эрийди, эфирда эримайди; ҳаводаги С02ни ютади. Пиперазин — 2 кислотали кучли органик асос. Дихлорэтан билан аммиакдан этилендиамин и. ч. да оралиқ маҳсулот. Пиразинни гидрогенлаб, этилен бромидга аммиак таъсир эттириб ва б. усулларда олинади. Пиперазин — каррозия ингибитори, хлоропрен полимерланиши жараёнида катализатор. Аналитик кимёда ва тиббиётда адилин, лимон, фосфат, сульфат кислоталар тузлари кўринишида қўлланади.