ПИФАГОР ТЕОРЕМАСИ

ПИФАГОР ТЕОРЕМАСИ — тўғри бурчакли учбурчак томонлари ҳақидаги теорема. Унга кура, агар тўғри бурчакли учбурчак томонлари бир хил масштабда ўлчанган бўлса, катетлар узунликлари квадратлари йиғиндиси гипотенуза узунлиги квадратига тенг: а2+Ь2=с2.

Пифагор теоремасига, асосан, тўғри бурчакли учбурчак катетларига ясалган квадратлар юзаларининг йиғин-диси гипотенузага ясалган квадрат юзасига тенг (расмга қ.) П. т. Қадимги Миср ва Пифагор теоремасига Бобилда маълум °ВД шакл. бўлган, лекин биринчи исботи Пифагорга тегишли деб ҳисобланади. Ҳозир Пифагор теоремасининг ўндан ортиқ исботи маълум. Юқорида келтирилган Пифагор теоремаси таърифи Евклид геометриясида ўринли, лекин ноевклид геомет-рияларда Пифагор теоремаси бошкача ифодаланади.