ПЕТУНИЯ

ПЕТУНИЯ, пакана тамакигул (Petunia) — итузумдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Поялари паст бўйли, уч кис-ми кўтарилиб (40—50 см ча) усади. Барги тухумсимон, яхлит. Гули йирик, оқ, бинафша ва қизғиш, якка, узун бандли, новдаларнинг учидаги барг қўлти-ғида жойлашган. Меваси — кўсакча, 14—15 (бошқа маълумотларга кўра, 40) тури маълум. Ватани — Шим. Американинг жануби ва Жан. Америка. Дурагай П. нинг кўп навлари манзарали усимлик сифатида гулзорларда ўстирилади. Оддий ва бахмалсимон гулли навлари ҳам бор.