ПЕТРУШКА

ПЕТРУШКА (Petroselinum L.) – соябонгулдошлар оиласига мансуб бир ёки икки йиллик ўт ўсимликлар туркуми, сабзавот экини. Ватани — Ўрта денгиз бўйлари. 4 тури бор, шундан полиз П. тури (P.sativum) экилади. Би-ринчи йили барг ва илдизмева ҳосил қилади. Барглари 3 марта патсимон кер-тикли. Иккинчи йили ўсимлик узун сершох поя чиқариб гуллайди. Гуллари майда, четдан чангланади, тўпгули — соябонсимон. Уруғи майда. Петрушка совуққа чидамли, намсевар ва ёруғталаб ўсимлик; 3—5° да уруғи униб чиқади. Барги ва илдизмевасида оқсил, ёғ, шунингдек, эфир мойлари, С,А,Вр В2, вита-минлар ва б. бор. П. нинг илдизи, барги ва фақат барги истеъмол этиладиган икки хили бор. Илдизи ва пояларидан озиқ-овқат саноати ва тиббиётда фойдаланилади. Барги истеъмол этиладиган турининг илдизи ингичка ва сер-тармоқ. Петрушка уруғи эрта баҳорда ёки кеч кузда сабзи каби сепилади. Ошкўк си-фатида ишлатилади. Ўзбекистонда Петрушканинг Нилуфар ва илдизмевали Сахарная навлари экилади.

Ад:. Бўриев Х. Ч., Абдуллаев А., Томорқа сабзавотчилиги, Т., 1987.