ПЕТРОПАВЛОВСК-КАМЧАТСКИЙ

ПЕТРОПАВЛОВСК-КАМЧАТСКИЙ (1822—1924 й. ларда — Петропавловский порт) — РФ Камчатка вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Камчатка я. о. нинг шарқида. Тинч океаннинг Авача бухтаси соҳилидаги порт. Аҳолиси 198,9 минг киши (1998). Трал билан балиқ овлаш ва музхонали флотилия ба-заси. Кема верфи; кема таъмирлаш, кема таъмирлашмеханика, балиқ-кон-серва з-длари ва б. бор. Қурилиш мате-риаллари ишлаб чиқарилади. Россия ФАнинг Вулканология ин-ти, Тинч океан балиқ хўжалиги ва океанография ин-тининг Камчатка бўлими, педагогика ин-ти, Узок, Шарқ балиқ саноати ва хўжалиги техника ин-тининг филиал и, драма театри, ўлкашунослик музейи, телемарказ мавжуд. Петропавловск-камчатскийга 1740 й. да иккинчи Камчатка экспедицияси асос солган. Шаҳарнинг номи экспе-дициянинг «Святой Апостол Пётр» ва «Святой апостол «Павел» кемалари номидан олинган.