ПЕТРОФИЗИКА — тоғ жинслари физик хоссаларини уларнинг минерал таркиби, структураси ва пайдо булиш тарихи билан боғлиқлигини ўрганувчи фан. П. геофизик тадқиқотлар негизида вужудга келиб, қаттиқ жинс физика-си, тажрибавий петрография ва минералогия, муҳандислик геологияси ва техтоника, фойдали казилмалар таълимоти билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланди. «Петрофизика» тушунчасини фанга немис геофизиги Ф. Фёрлих киритган. Петрофизика тоғ жинслари хусусиятларини бевосита дала шароитларида петрографик ме-тодлар, геофизик ва космофизик тад-қиқотлар, шунингдек, лаб. усуллари ёрдамида аниклайди. Тадқиқотлар натижасида олинган материаллар хоссаларига кўра таснифланади, тоғ жинслари хоссаларини ўрганиш натижаси петрографик таснифлар, петрографик харита ва кесмалар кўринишида ифо-даланади. Аниқланаётган параметрга кўра, петротезлик, петромагнитлик, петрозичлик ва б. хариталар тузилади; бунинг натижасида алоҳида р-нларнинг петрофизик таснифи аникланади. Тоғ жинсларининг петрофизик хусусиятлари Ер пўсти турли қисмларининг ривожланиш тарихи билан боғлиқ бўлади. Тоғ жинслари физик хусусиятларига уларнинг кимёвий минерал таркиби ва тузилиши канчалик таъсир этишини ўрганиб, тоғ жинсларининг физик па-раметрларини минерал таркибига кура аниклаш мумкин. Петрофизик тад-қиқотларда тоғ жинслари анизотро-пияси ҳодисасига алоҳида аҳамият берилади.
Петрофизика алоҳида тоғ жинсларининг физик хусусиятлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб, конкрет термодинамик шароитларни аниклайди ва тоғ жинслари хусусиятларини юқори босим ва т-ра таъсирида ўрганиш имкониятини беради. Бундай дастлабки тадқиқотлар 1950-й. ларда АҚШ олимлари томонидан олиб борилди ва кейин бошқа мамлакатларда ривожлантирилди.
Ўзбекистонда 1960-й. лар ўрталарида Ўзбекистон ФА Геология ва геофизика ин-ти олимлари И. Ҳ. Ҳамробоев, Э. Ис-кандаров, А. Мусаевлар тоғ жинсларининг петрофизик хусусиятларини физик-механик моделлаш устида и. т. ишлари олиб бордилар. Петрофизика рудали жинслар уюмини топиш ҳамда тоғ жинслари ге-незиси ва сейсмик хрдисаларни аниқлаш мақсадида Ер пустининг чуқур қатламларини ўрганиш билан боғлиқ ҳолда алоҳида аҳамият касб этмоқда.