ПЕСИН Яков Ефимович (1914.31.3, Белоруссиянинг Бихов ш. — 1998.30.6, Тошкент) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1964). Юридик фанлари дри (1972), проф. (1974). Москва юридик ин-тини тугатган (1939). Тошкент юридик ин-тида катта ўқитувчи, кафедра мудири, директор ўринбосари, декан (1949 й. дан). Илмий ишлари оила ҳуқуқи, фуқаролик процесси масалаларига бағишланган.