ПЕРМАНГАНАТ

ПЕРМАНГАНАТ КИСЛОТА, НМпО4 — бир асосли кучли кислота. Таркибидаги МпО4 аниони туфайли қизғишбинафша рангли. Эркин ҳолда олинмаган, факат сувли эритмадагина мавжуд. Перманганат жуда кучли кислота бўлиб, сувдаги эритмада ионларга тўла диссоцила-нади. Шартли диссоциация даражаси 0,1 н эритмада 93% га тенг. Перманганатнинг ангидриди Мп2О7 эркин ҳолда ажратиб олинган. Перманганат ангидрид яшилроқ-қўнғир тусли мойсимон су-юклик. Ниҳоятда беқарор, қиздирилганда ёки ёнувчи моддаларга текканда портлаб, марганец қўш оксид ва кислородга ажралади. Перманганат ва унинг тузлари (перманганатлар) кимё амалиётида кучли оксидловчи сифатида кўп ишлатилади, калий перманганат дезинфекцияловчи восита ҳамдир.