ПЕРГАМЕНТ (мил. ав. 2-а. да хат ёзиш учун хизмат қиладиган материал пергамент тайёрлана бошланган Пергам шаҳри номидан) — 1) махсус ишлов берилган мол ва чўчқа териси; доира, дўмбира, барабан ва баъзи машина де-таллари учун ишлатилган;
2) сульфат кислота (H2SO4) билан ишлов берилган қоғоз; шаффоф, ёғ ва сувни ўтказмайди. Материалларни ўрашда, изоляция материали сифатида ва б. мақсадларда ишлатилади.