ПЕРЕЙРА

ПЕРЕЙРА — Колумбиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Каука дарёси водийсида. Рисаральда департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 353 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Кофе ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириладиган қ. х. р-нининг савдо маркази. Озиқ-овқат, тўқимачилик, кўн-тери корхоналари бор. Шаҳарга 1836 й. да асос солинган.