ПЕГАС

ПЕГАС (лот. Pegasus) — осмон сфера-сининг Шим. ярим шаридаги юлдуз туркуми. Энг ёруғ юлдузлари 2,4; 2,4; 2,5; 2,8; 3,0 визуал юлдуз катталигида. Кал-такесак, Оққуш, Дельфин, Кичик от, Дале, Хут, Андромеда юлдуз туркумлари оралиғида жойлашган. Пегаснинг учта ёруғ юлдузи билан Андромеданинг а юл-дузи квадрат ҳосил қилади. Пегас август ва сент. ойларида яхши кўринади.