ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ, Т. Н Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институт и — пед. назарияси ва тарихи, таълим назарияси ва методикаси, хусусий методика соҳасида илмий педагогик тадқиқотлар олиб борадиган муассаса. ЎзР Халқ таълими вазирлиги карамоғида. 1929 й. 17 янв. да Самарқандда Ўзбекистон давлат и. т. ин-ти сифатида ташкил этилган. 1931 й. дан Тошкент ш. да. Шу йили Ўзбекистон Маданий қурилиш ин-тига, 1934 й. дан Ўзбекистон Пед. фанлари и. т. ин-тига айлан-тирилган (1939—41 й. ларда Ўзбекистон Мактаблар и. т. ин-ти, 1941—46 й. ларда Республика Маориф халқ комиссарлигининг методик бошқармаси сифатида фаолият кўрсатган).

Ин-тнинг Қорақалпоғистон филиали (1967 й. ташкил этилган) бевосита регион таълимининг долзарб муаммоларини тадқиқ этади. Ин-т таркибида аспирантура (1960 й. дан) ва докторантура (1994 й. дан) мавжуд бўлиб, улар орқали мамлакатимиз ва қўшни давлатлар учун илмий педагог кадрлар тайёрлаб келинмоқда. Ин-т ҳузурида пед. назарияси ва тарихи, хусусий методика соҳаларидан фан номзоди ва фан дри илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган кенгаш (1996 й. дан) фаолият кўрсатади. Интнинг олий органи унинг илмий кенгаши.

Ин-тда таълим мазмунини ислоҳ қилиш, умумий ўрта таълим, академик лицей, касб-ҳунар коллежларининг соҳалари бўйича давлат таълим стандартлари, мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талаблари ишлаб чиқилган. Мазкур стандартларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ўқув дастурлари, дарелик ва қўлланмалар тайёрланган. Ин-т фаолияти С. Ражабов, Э. Қодиров, М. Хамроев, А. Зуннунов, Э. Турдиқулов, С. К. Аннамуратова, Й. Абдуллаев, Р. Усмонов ва б. олимлар номи б-н боғлиқ.

Ин-т 2003 й. дан бошлаб Фан ва технологиялар марказининг давлат буюртмасига биноан, бир қатор илмий йўналишлар бўйича фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бормоқда.