ПЕЧЕНЕГ ТИЛИ

ПЕЧЕНЕГ ТИЛИ, бижанак тили — 8—11-а. ларда Волга ва Урал дарёлари буйлари, Орол ва Каспий денгизлари оралиғидаги даштларда яшаган печенег (бижанак)лар тили; туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб. Фонетик хусусиятларига кўра қипчоқ тилига яқин бўлган, яъни сўз ўртаси ва охирида айрим ундошларнинг юм-шаши, редукцияга учраши ёки бошқа ундошларга алмашиниши; айрим ун-дошлар таъсирида тил орқа а унлисининг тил олди а унлисига айланиши; биринчи бўғинда а нинг э тарзида, э нинг и тарзида талаффуз этилиши ва б. Маҳмуд Кошғарий печенегларни ўғуз уруғлари қаторида тилга олган ва Печенег тили б-н булюр тилидат ўхшашликларни қайд этган. Рус туркийшуноси Е. А. Баскаков П. т. ни туркий тиллар ўғуз гуруҳининг ўғуз-булғор гуруҳчасига киритади.

Печенеглар иттифоқи тарқаб кетгач, Печенег тили ҳам улик тилга айланган. Византия, венгер, славян манбаларида сакданиб қолган печенег қабила ва уруғларининг номлари, атокли исмлари, мансаб, лавозим ҳамда жой номлари асосида Печенег тилининг хусусиятлари ҳақида фикр юритиш мумкин.