ПАЗАНДАЧИЛИК

ПАЗАНДАЧИЛИК — хом ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларидан хилма-хил таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш маҳорати. Овқатланишни тартибга солиш, таомлар хилма-хиллигини таъминлаш, лаззатли таомлар тайёрлаш ва дид билан дастурхонга тортиш Пазандачиликнинг асосини ташкил қилади.

Турли халқларнинг миллий Пазандачиликда шу миллат халқига хос муайян миллий Пазандачилик таом тури бўлади. Mac, ўзбекларда палов, рус пазандалигида шчи, билини; украинларда боршч, вареники; қозоқларда бешбармоқ шундай таомлардир. Узбек Пазандачиликда кўпроқ қўй, мол гўштлари ишлатилади; от, товуқ, ўрдак гўштлари ўртача меъёрда; илвасин ва балиқ гўштларидан камроқ фойдаланилади; хамир таомлар ҳам кўп тайёрланади (ҳар хил тандир нонлар, сомсалар, суюқ-қуюқ хамир овқатлар).