ПАЙВАНДЛАШ

ПАЙВАНДЛАШ (қишлоқ хўжалигида) — бир ўсимликка иккинчи ўсимликнинг к,аламчаси ёки куртагини улаш. Пайванд қилинадиган ўсимлик пайвандтаг, уланадиган пайвандуст дейилади. Мевачиликда Пайвандлаш вегетатив кўпайтиришнинг асосий усули ҳисобланади. Пайвандлаш пайвандланаётган ўсимликнинг нав хусусиятини мустаҳкамлаш ва сақлаш; хўжалик кўрсаткичлари паст навларни аъло сифатли, совуққа, зараркунанда ва касалликларга чидамли навлар билан алмаштириш; гуллаши ва мева тугишини жадаллаштириш; ўсимликнинг манзарали ва илашувчи хилларини яратиш каби мақсадларда қўлланилади (қ. Куртак пайванд. Искана пайванд).