ПАЙШАНБА

ПАЙШАНБА — Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги шаҳарча (1989 й. дан). Туман маркази. 450 м баландликда жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Каттақўрғон (12 км), Самарқанд ш. гача 90 км. Аҳолиси 19 минг кишидан зиёд (2001).

Пайшанба даги тепаликлари мил. ав. 5—4-а. лардаги оид остадонларнинг топилиши у ерда қадимда аҳоли яшаганлиги тасдиқлайди. Қулай географик мавқега эга бўлган Пайшанба равнақ топиб 18-а. охирида мудофаа девори билан ўралган 3 дарвозали шаҳарга айланган. 18—19-а. ларда Пайшанбада тўқимачилик, читгарлик, заргарлик, қандолатчилик, кулолчилик, мисгарлик, атторлик, ганчкорлик, темирчилик каби ҳунармандчилик турлари ривожланган. 1868 й. дан Пайшанба волостининг маркази бўлган. Пайшанбада 1905—08-й. ларда Россиянинг мустамлакачилик зулмига қарши Намоз Пиримқул ўғли бошчилигидаги халқ қуролли ҳаракати бўлиб ўтган. Қадимда Пайшанбада масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар фаолият кўрсатган. Булардан Одина масжиди (тахм. 17—18а. лар) улуғворлиги билан ажралиб турган, уни «Она масжид» деб ҳам аташган. 1791 й. П. да Муҳаммад Аминхўжа Нақиб Мадраса қурдирган, 1902 й. да рус-тузем мактаби биноси (ҳоз. почта) қурилган. Пайшанбада туман ҳокимияти биноси, ғишт з-ди, нон к-ти, пилла қабул қилиш корхонаси бор. Новвойлик, қандолатчилик, тикувчилик, этикдўзлик, тандирчилик, баққоллик, дурадгорлик, темирчилик билан шутулланувчи кичик корхоналар мавжуд. 5 умумий таълим мактаби, касб-ҳунар лицейи, болалар спорт, мусиқа мактаблари, ўсмирлар футбол мактаби фаолият кўрсатади. 3 музей, 4 кутубхона, марказий касалхона (400 ўрин), сил касалликлари шифохонаси (40), амбулатория ва поликлиника, катталар ва болалар, стоматология поликлиникалари ишлаб турибди. Бир қанча маданий, маиший, савдо хизмати кўрсатиш шохобчалари, Қаландархона жоме масжиди бор.