ПАЙКАЛ

ПАЙКАЛ (туркийча. пай — қисм, улуш ва форс-тож. кол — хандақ) — 1) марза, ариқ, йўл ва б. билан ажратилган катта экин майдони, суғориладиган даланинг бир қисми; шоликорликда пол; чек.

2) тарихий-этнографик атама. Ёзма адабиётларда дастлаб Абу Абдуллоҳ Хоразмийнинг «Мафотиҳ ул улум» («Илмлар калити») асарида сув ўлчов бирлиги тарзида қайд қилинган. 1 П. 10 баста, баста эса эни ва бўйи 1 шаир (тахм. 3 см) бўлган тешикдан бир кечакундузда ўтадиган сув миқдори. Кейинги даврларда сатҳ ўлчови сифатида қўлланилган. Mac, Қуйи Қашқадарёда 50 таноб ёки 12,5 га ер 1 П. ҳисобланган. Ўрта Осиёнинг бир қанча туманларда чек ерларни ширкат (6—9 деҳқон хўжалиги) бўлиб ишлаш, ерга жамоа бўлиб эгалик қилиш шакли булган. Бундай Пайкаллар Жан. Ўзбекистонда 20-а. нинг 1-чорагига қадар мавжуд бўлиб келди.

Очил Бўриев.