ПАЙАРИҚ

ПАЙАРИҚ (1991 й. гача Наримоновка посёлкаси) — Самарқанд вилояти Пайариқ туманидагн шаҳар (1991 й. дан), туман маркази. Нурота тоғлари ён бағрида жойлашган. Ўртача 610 м баландликда.. Яқин т. й. станцияси — Улуғбек (40 км). Вилоят маркази (Самарқанд)гача —43 км. Аҳолиси 11,5 минг киши (2003).

Пайариқ ўрнида 1880-й. ларда Россиядан кўчиб келиб ўрнашиб олганларнинг қишлоғи бўлган ва дастлаб Федоровка, Каталас деб аталган. Пайариқ номи туман ҳудудидан ўтган «Пай» ариғи номидан олинган. Пайариқда туман ҳокимияти биноси, маъмурий ва давлат идоралари, и. ч. корхоналари, автокорхона, МТП, бозор, 3 умумий таълим мактаби, қ. х. касб-ҳунар коллежи, маданият уйи, марказий кутубхона, маданият ва истироҳат боғи бор. Марказий касалхона, тез тиббий ёрдам бўлими, поликлиника, 4 дорихона, оптика дўкони мавжуд.