ПАЙ

ПАЙ — бириктирувчи тўқимадан иборат пишиқ тузилма. Шакли ва узунлиги (лента ёки пластинка) ҳар хил; мускуллар П. ёрдамида суякларга бирикади. Пайнинг пишиқ ёки чўзилувчанлиги, қайишқоклиги у пайдо бўлган бириктирувчи тўқимага боғлиқ. Пай шунчалик пишиқки, кўндаланг кесимининг 1 мм2 10 кг, чаноқни бел суягига бириктириб турадиган Пайлар 350 кг, оёқ тагидаги узун П. лар эса 200 кг ча юк кўтара олади. Болалар пайи жуда нозик ва эгилувчан бўлиб, ёш улғайган сари ҳатто суякланиб кетади. Пайлар, асосан, бўғим олдида жойлашгани учун турли томонга ҳаракат қилиш имконини беради.

Пай ларнинг бир қисми статик функциялар (гавдани тик саклаш ва б.)ни бажаришда иштирок этади. Кескин ҳаракат қилганда Пайда турли ўзгаришлар рўй беради, унга бирор шикаст етиши натижасида Пай ҳаддан ташқари чўзилиб кетганда (қ. Пай чўзилиши), одатда, суяк тўқимаси б-н бирга узилади. Кўпроқ болдир ва оёқ панжаси бўғими Пайлари, баъзан тизза, тирсак бўғими Пай лари шикастланади; бунда шикастланган бўғим қаттиқ оғрийди, шишади, ҳаракат қийинлашади. Пай шикастланганда дархрл врачга мурожаат қилиш, у келгунча бўғимни бинт б-н сиқиб боғлаб бўғимга ором бериш, уни қимирлатмаслик керак.