ПАХТАСИМОН ҒЎЗА

ПАХТАСИМОН ҒЎЗА (Gossypium gossypioides Ulbr.-Standl.) — ёввойи ғўза тури. Геноми Д6, хромосомалар сони 2п=26. Мексикада (Оахака штати ва Синалоа штатининг жан. қисмида) тарқалган. Пахтасимон ғўза кўп йиллик бута, бўйи 3 м га боради, айниқса, ёш новдалари майда туклар билан қопланган, пояси тўқ қизил тусга киради. Ўсув шохлари кучли ривожланган, ҳосил шохлари кал-та. Барглари йирик, 12 см ча, 3—5 бўлмали. Бўлмалари учбурчак шаклда, ўткир учли. Ёнбарглари чизиқлинаштарсимон, эрта тўкилиб кетади. Гуллари йирик, қўнғирсимон, гулбарглари оқ ёки пушти, асосида тўқ қизил катга доғлари бор. Кўсаклари майда, 3 — 4 чаноқли, тухумсимон, учи ўткир, сиртида тиниқ смола безчалари мавжуд. Ҳар бир чаноғида 1—2 тадан кулрангяшил тукли (10 мм ча) узунчоқ чигити бор. Пахтасимон ғўза — қурғоқчиликка чидамли, фо-тодаврий ўзгаришларга таъсирчан. Чигити тошчигит. Раймонд, мекси-ка ва уч бўлма баргли ғўзалар билан чатишади.

Абдумавлон Абдуллаев.