ПАХТАСАНОАТИЛМ ИЛМИЙИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ

«ПАХТАСАНОАТИЛМ» ИЛМИЙИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ — пахта тозалаш саноати тармоғида Марказий Осиёда етакчи илмий-методик марказ. 1998 й. да Марказий пахта тозалаш саноати илмий тадқиқот ин-ти (ЦНИИХ пром., 1926 й.) негизида очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган.

Муассаса республика пахта тозалаш саноатида техника тараққиётининг асосий йўналишларини белгилайди, узоқ муддатли илмий-техника дастурини ишлаб чиқади, пахта тозалаш саноати соҳасидаги и. т. ва тажриба-конструкторлик ишларини муво-фиқлаштиради, пахтани қайта ишлаш бўйича и. т. лар олиб боради, янги агрегатлар, жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сифатли тола и. ч. ни таъминлайдиган машиналар ва ускуналар тайёрлайди ҳамда уларни та-комиллаштиради, тармоқнинг иқтисодий-техникавий, меъёрий ва б. илмий-техник қужжатларини тайёрлайди. Унинг таркибида 7 та илмий лаб. (пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш; аэродинамика, чангсизлантириш ва автоматлаштириш; линтерлаш ва жўвали жинлаш; уруғлик чигит тайёрлаш; пахта хом ашёси муаммолари; пахта тозалаш саноати иктисодиёти), 2 та бўлим (стандартлаштириш ва метрология; ил-мийтехник ва патент ахбороти), янги техника ва технологияларни пахта тозалаш корхоналарида жорий этиш бўйича бошкарма, шунингдек, такомиллаштирилган технологик жараёнларни хамда яратилган янги ускуналарни синовдан ўтказиш ва жорий қилишга мўлжалланган 5 та (Бектемир, Ангор, Бағдод, Қўшкўпир, Асака-2) тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхоналари ҳамда экспериментал-механика «РИМ устахонаси» корхонаси мавжуд.

1991—2002 й. ларда юқори самарали пахтани қуритиш қурилмалари, пахта тозалаш агрегатлари, аррали жинлар, тола тозалагичлар, уруғлик чигит тайёрлаш ускуналари, чангсизлантириш қурилмалари ва б. муҳим ихтиролар амалга оширилди.

Марказ фаолияти КМ. Нуралиев, Н. Б. Соркин, П. В. Байдюк, Х. А. Каримов, С. Н. Нусратов, О. А. Акрамов, Э. Т. Максудов, И. К. Ҳафизов, P. M. Каттахўжаев, А. Г. Шайдуллин, В. Е. Устюгин, У. Х. Азизхўжаев, М. Т. Ҳожиев, С. А. Саидаҳмедов, А. К. Калимулин, СУ. Саидхонов ва б. олимлар, мухандислар, конструкторлар номлари билан боғлиқ.

Марказда 2 жилдли «Пахтани дастлабки ишлаш бўйича билдиргич» (1994), «Пахтани дастлабки қайта ишлаш» ўқув қўлланмаси (1999—2002; рус ва узбек тилларида) нашр этилди. Марказ ҳузурида илмий Кенгаш ва «Пахта» техник қўмитаси ишлайди.

Воҳид Раките.