ПАВСАНИЙ

ПАВСАНИЙ (? – мил. ав. тахм. 470) – Спарта саркардаси. Юнон-форс уруииари давридаги Платея яқинидаги жангда ғалаба қозонган (479). Икки марта форслар билан хиёнаткорона яширин музокара олиб боришда шубҳа остига олинган, тахм. 470 й. илотлар қўзғолонини тайёрлашда айбланган, ибодатхонага яширинган ва ўша ерда очликдан ўлган.