ПАВЛОДАР

ПАВЛОДАР — Қозоғистон Республикасидаги шаҳар (1861 й. дан), Павлодар вилояти маркази. Иртишдаги йирик порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 300,5 минг киши (1999). Павлодарда ишлов берувчи саноат тармоқлари ривожланган. Нефтни қайта ишлаш, алюминий, тракторсозлик, кемасозлик — кема таъмирлаш ва б. з-длар бор. Темир-бетон буюмлари к-тлари, иссиқлик электр маркази (ТЭЦ) лари мавжуд, озиқ-овқат ва енгил саноатлари катта аҳамиятга эга. Агросаноат мажмуи ривожланган. Павлодар ёнидан Иртиш — Қарағанда канали ўтган. Йирик аэропорт, 2 олий ўқув юрти, драма театри, ўлкашунослик, тасвирий санъат музейлари бор. Павлодарга 1720 й. да асос солинган.