ПАУСТОВСКИЙ Константин Георгиевич

ПАУСТОВСКИЙ Константин Георгиевич [1892.19 (31). 5, Москва —1968.14.7, Калуга вилоятининг Таруса ш. ] — рус ёзувчиси. Дастлаб Киев ун-тининг табиий-тарих ф-ти (1911 — 13), кейин Москва ун-тининг юридик ф-тида уқиган. «Романтиклар» илк романи 1916—23 й. ларда ёзилган. 1935 й. да нашр этилган бу романда, «Товланган булутлар» (1929) романида бўлганидек, Паустовский насринингўзига хос хусусияглари — кишилардаги эз-гулик туйғуларига, мардлик, дустлик, олижаноблкк сингари фазилатларга эътибор сезилиб туради. «Жазава» (1925), «Мустамлака моллари учун ёрликлар» (1928), «Кора денгиз* сикгари дастлабки ҳикоя ва қиссаларида олис юртлар ҳақидаги орзу-армон туйғулари, бу юртларга қилинган саёхат таассуротлари, учрашиш за видолашув мавзулари устуворлик қилади. Романтик рухдаги «Қорабуғоз» (1932), «Колхида» (1934) ва «Шимол қиссаси» (1938) қиссалари ҳамда кўплаб ҳикояларида рус тарихига мурожаат этиб, кишилардаги юксак инсоний хислатларни тасвирлашга ало-ҳида эътибор берган. Паустовский 30-й. ларнинг 2ярмидан бошлаб санъаткорлар ҳаёти ва ижодий меҳна-тига бағишланган асарлар («Орест Кипренский», «Исаак Левитан», 1937; «Тарас Шевченко», 1939; «Ўрмонлар қиссаси», 1949; «Ол-тин гул», 1956) ёзишга киришди. Ёзувчи урушдан кейинги даврда ўз ҳаёти воқеа ва ҳодисалари билан тўйинган «Ҳаёт ҳақида қисса» эпопеясини яратди (1-қисм — «Йироқ йиллар», 1945; 2-қисм —«Серташвиш ёшлик», 1955; 3-қисм — «Нотаниш асрнинг муқаддимаси», 1957; 4-қисм — «Катта умидлар даври», 1959; 5-қисм — «Жанубга интилиш», 1960; 6-қисм — «Дарбадарлик китоби», 1963). Паустовский бу сўнгти асарида 20-а. нинг долғали йилларидаги Россия ҳаётини бадиий мужассамлантириб берган. Паустовскийнинг нозик туйғу ва кечинмалар билан йўғрилган асарлари ўзбек адабиётида лирик насрнинг шаклланишига таъсир кўрсатган. «Йироқ йўллар» ва «Олтин гул» қиссалари ҳамда бир қанча ҳикоялари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ас: Эски шинелли чол [Ҳикоялар], Т., 1963; Собрание сочинений, т. —1—8, М., 1967-70.

Ад.: Кременцов А. И., К. Г. Паустовский. Жизнь и творчество, М„ 1982.