ПАТРОНА ХАЛИЛ ҚЎЗҒОЛОНИ

ПАТРОНА ХАЛИЛ ҚЎЗҒОЛОНИ — Истанбул ш. (Туркия) камбағалларининг 1730 й. сент. — нояб. даги қуролли қўзғолони. Унга Халил (лақаби — Патрона) бошчилик қилган. Қўзғолон солиқларнинг кўплиги, нарх-навонинг ошиб кетганлиги ва амалдорларнинг бебошлигига қарши кўтарилган. Қўзғолончилар султон Ахмад III (1703— 30)ни тахтдан ағдариб, солиқ ва божларни бекор қилишга эришишган, лекин уларнинг ўртасидаги келишмовчиликлардан фойдаланган янги султон Маҳмуд I (1730—54) қўзғолонни бостирган. Патрона Халил ўлдирилган.