ПАТОН Борис Евгеньевич

ПАТОН Борис Евгеньевич (1918.27.11, Киев) — металлургия ва электр пайвандлаш соҳасидаги олим. Украина ФА акад. (1958) ва президента (1963 й. дан), СССР ФА акад. (1962). Е. О. Латоннинг ўғли. Патон раҳбарлигида пайвандлашнинг янги усули — электр-шлакли пайвандлаш усули яратилди, электр пайванд усуллари халқ хўжалигининг турли тармоқларига татбиқ қилинди, Патон махсус пўлат ва қотишмалар сифатини оширишнинг янги усули — электр-шлакли қайта эритиш усулини яратди; пайвандлашда ишлатиладиган иссиклик манбаларини махсус эритиш агрегатларига қўллашга ва металлургиянинг янги тармоғи — махсус электр метал-лургияни яратишга оид тадқиқотларга раҳбарлик қилди.

Ас: Электрошлаковая сварка, М., 1960; Плазменные процессы в металлургии и технологии неорганических материалов, М., 1973.