ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯ

ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯ — касал организм (одам ва ҳайвон) нинг ҳаёт фаолияти, ундаги функционал ўзгаришлар, касалликнинг пайдо бўлиши, авж олиши, кечиши ва оқибати қону-ниятларини ўрганадиган фан. П. ф. нормал физиология, патологик анатомия, хусусий патология билан чамбарчас боғланган. Патологик физиология умумий ва хусусий қисмдан иборат.

Умумий қисмда касаллик биологик қонуният, бир бутун организмнинг реакцияси сифатида ўрганилади. Касаллик негизи, ривожланиши, кечиш даврлари ва оқибатлари (соғайиш, ўлим) таснифи каби масалаларни ўрганиш ҳам шу қисмга киради. Бунда орга-низмнинг реактивлиги, невроген, гумо-рал, эндокрин ва б. омиллар роли, умумий ва маҳаллий ўзгаришларнинг ўзаро муносабати, патологик жараён у ёки бу тўқима ва системаларда рўй бергандаги хусусиятлар, жараённинг орга-низмга тарқалиш йўллари аниқланади. Яллиғланиш, иситма, қон айланишининг маҳаллий бузилиши, гипоксия, моддалар алмашинувининт издан чиқиши каби патологик жараёнлар ўрганилади. Функциялар бузилганда мосланиш (қ. Адаптация) ва уларнинг тикланиш механизмлари текширилади; патологик жараёнларни даволаб барта-раф этиш йўллари (экспериментал терапия) ишлаб чиқилади.

Хусусий қисмда турли аъзо ва системалар (мас, юрак, жигар, нерв системаси, ички секреция безлари ва б.) функциясининг бузилиш сабаблари, ривожланиши, кечиши ва оқибатининг умумий қонуниятлари ўрганилади. Бунда айрим касалликларнинг механизмларини ўрганиш учун эксперимент шароитида уларнинг андоза (модел)лари яратилиб текширилади.

Патологик физиологияда турли усуллар, асосан, патофизиологик эксперимент усулидан фойдаланилади: ҳайвонларда турли касалликлар пайдо қилиниб, уларнинг сабаблари, ривожланиши ва ҳ. к. ўрга-нилади. Шу боисдан Патологик физиология экспериментал фан ҳисоблансада, асосий вази-фаси клиникага ёрдам бериш бўлгани учун бевосита беморларни текширади.

И. М. Сеченов, И. П. Павлов, И. Е. Дядь-ковский, А. А. Богомолец каби рус олимлари, француз олими К. Бернар ва б. П. ф. нинг ривожланишига катта хисса қўшди.

Ўзбекистонда тиббиёт олий ўқув юртлари — ТошТИ, СамТИ, Андижон тиббиёт ин-ти, Тошкент тиббиёт педиатрия интида Патологик физиология кафедралари, айрим тиббиёт и. т. институтлари (мас, Ўзбекистон гематология ва қон қуйиш ин-ти, Ўзбекистон тери-таносил касалликлари ин-ти ва ҳ. к.) да Патологик физиология лаб. лари мавжуд. Ўзбекистонда Патологик физиология фанининг шаклланиши ва ривожланиши проф. В. В. Василевский, М. Н. Ханин, X. Р. Фар-ҳодий, Н. Ҳ. Абдуллаев, М. М. Ҳақбер-диев, 3. Н. Каримов, Ҳ. Ё. Каримов, Ю. О. Отабеков ва б. номи билан боғлиқ.

70-й. лардан бошлаб жигар ва б. ички аъзолар шикастланишида микроциркуляция, функционал ва метаболик ўзгаришлар механизми ҳужайра ва ҳужайра тузилмалари (монооксигенезлар) даражасида ўрганилмоқда. Пато-генетик даволанишнинг янги йўлларини тажрибада асослаш ва уларни амалиётга жорий этиш устида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Илмий ишларни Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий тиббиёт кенгаши қошидаги умумий патология муаммолари комиссияси мувофиқлаштириб туради.

Ад.: Альперн Д. Е., Патологик физиология, Т., 1956; Руководство по патологической физиологии, т. 1—4, М., 1966; Патологическая физиология, М., 1973; Абдуллаев Н. Ҳ., Каримов Ҳ. Г., Патологик физиология, Т., 1998.