ПАТЕНТ

ПАТЕНТ (лот. patens — очиқ, аниқравшан) — 1) техник ечим (ихтиро)нинг давлат томонидан эътироф этилганлигини ва ихтирочининг ўз ихтиросига олган мутлақ ҳуқуқини тасдик/ювчи ҳужжат. Давлат Патент идораси томонидан ихтиро муаллифига ёки ариза бўйича ҳуқуқий ворисига берилади (қ. Ихтирочилик ҳуқуқи). Кўп мамлакатлардаги крнунларга кура, Патент 15—20 й. муддатга берилади. Патент у берилган мамлакат ҳуду-дида амал қилади. Ихтиролар, фойдали модель, саноат намунасига нисбатан қўйиладиган, Патент олиш ҳуқуқини вужудга келтирадиган талаблар хамда Патент идора-сининг бундай ҳужжатни бериш тар-тиби Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонуни (1994 й. 6 май)да белгилаб берилган;

2) бир қанча мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятининг муайян турлари билан шу-ғулланиш учун махсус рухсатнома. Давлатдан бундай Патентни сотиб олиш тад-биркорларни (одатда, якка тартибдаги тадбиркорни) бундан кейинги (бир йилга ёки бошқа даврга) солиқлар тўлашдан озод этади.