ПАТЕФОН

ПАТЕФОН (франц. фирмаси «Pathe» номи ва… фон) — граммофон пластинкасига ёзилган товушни қайта эшиттириш учун хизмат қиладиган аппарат, граммофоннингтури. Дастлабки Патефон катта карнайли бўлган, кейинчалик кар-найи кути ичига жойлаштирилган. Дискини даста билан бураб таранглаб туриладиган пружина айлантиради. Патефон 20-а. 50-й. ларигача ишлатилган. Баъзи хонадонларда, музейларда ҳозир ҳам сақланади.