ПАСТЕЛЬ

ПАСТЕЛЬ (франц. pastel — хамир) — расм ишлашда фойдаланиладиган ғилофсиз юмшоқ, рангли махсус қалам; П. билан расм чизиш усули; шунингдек, шу усулда ишланган санъат асари. Ға-дир-будур қоғоз, картон, грунтланган мато, тери, пергаментга чизилади, бўёқ қатлами пуркагич билан фиксатив сепиб мустаҳкамланади. Штрихлардан кенг фойдаланиш Пастельни фафикага яқинлаштиради. Тахм. 15-а. нинг 2ярмида юзага келган, 17-а. дан тасвирий анъаналари кучайди. Нафис ва жозибали усули, майин безаги рассомларни ўзига жалб қилади. Ж. Фуке, Ж. Шарден, Э. Делакруа, Э. Мане ва б. асарлари машҳур. Ўзбекистонлик рассомлардан Р. Аҳмедов, Ж. Умарбеков, Б. Жалилов ва б. П. да самарали ижод килади.