ПАСКАЛЬ ҚОНУНИ

ПАСКАЛЬ ҚОНУНИ — гидросшати-канинг асосий қонуни. Паскаль қонунига кўра, ташқи кучларнинг суюқлик сиртига берган босим таъсири суюқлик ичида барча йўналишлар бўйича бир хил уза-тилади, яъни ташқи кучларнинг суюқлик сиртига босими унинг ҳар бир нуқ-тасига ўзгаришсиз тарқалади. Бу қонунни 1653 й. да Б. Паскаль аниклаган (1663 й. да эълон қилган). Паскаль қонунидан техникада (хусусан, гидравлик прессда) кенг фойдаланилади.