ПАШШАЛАР

ПАШШАЛАР (Тошкент шевасида) , чивинлар (бошқа шеваларда) — 2 қанотли ҳашаротлар гуруҳи. Пашшаларга, одатда, барча калта мўйловли 2 қанотлилар: сўқирлар, бўкалар, пашшалар, тахинлар, ктирлар ва б. оилалар киритилади. Гавдаси нисбатан йўғон, қанотлари кенг, оғиз органлари яловчи типда. Қуртларининг оёғи ва боши бўлмайди. Ғум-баги бочкасимон. Пашшалар йиртқич (қтирлар), паразит (тахинлар, қон сўрувчи Пашшалар, сўналар, бўкалар), ўсимликхўр (Гессен пашшаси), турли суюқ органик моддалар (чин П.) билан озикланади Пашшалар табиатда кўпчилик қушлар, судралиб юрувчилар, ҳашаротхўр сут эмизувчилар учун асосий озиқ сифатида катта аҳамиятга эга. Бир қанча Пашшалар паразитлик қилиши ва касаллик тарқатиши туфайли одам ва ҳайвонларга катта зиён етказади.