ПАРВОНАЧИ

ПАРВОНАЧИ — ҳукмдор фармони ва буйруқларини битувчи котиб.

1) Хива хонлигида қози ва иноқдан кейинги олий даражадаги сарой мансабдори. Парвоначи мансаби салтанат учун буюк хизматлари эвазига хон томонидан инъом тар-зида берилган. Парвоначи вафотидан сўнг унинг ўрнига тўғридан-тўғри фарзанди тай-инланган, унга зардўз либослар, ол-тин пичоқ ва тулпор от туҳфа килинган.

2) Бухоро хонлигида Парвоначи амирнинг таянчи ҳисобланган олий лавозимлардан бири, оталиқ ҳамда девонбегидан кейинги 3мансабдор шахс. П. амир томонидан чиқарилган ёрликдарни аркони давлат ҳамда бекларга тақдим этган, айни чоғда хонликда яшовчи араблар иши билан шуғулланиш учун масъул ҳисобланган. Юқори мансабга тайинланган амалдор Парвоначи такдим этган фармонни 3 кун мобайнида ўз салласига қистириб юриши лозим бўлган. Амир қабулхонасида Парвоначи учун махсус ўриндиқ бўлган. Парвоначи баъзан ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, муайян қисмларга қўмондонлик қилган.

3) Қўқон хонлигида сарой мансаби. Парвоначилар вилоятни ҳам бошқариш ҳуқуқига эга бўлганлар. Mac, 1844 й. Чуст ҳокими Раҳматуллоҳ Парвоначи эди.

Ад.: Семёнов А., Бухарский трактат о чинах и званиях и об обязанностях носителей их в средневековой Бухаре, Советское востоковедение, т.5, 1948; Мирза Бади, Диван. Маджма ал-аркам («Предписания фиска»)(Примеры документации в Бухаре XVIII в.). Факсимиле рукописи. Введение, перевод, примечания и приложения А. Б. Вильдановой, М., 1981; Бейсембиев Т. К., «Та’рихи Шахрухи» как исторический источник, Алма Ата, 1987.

Ҳамидулла Дадабоев.