ПАРВАРДА

ПАРВАРДА — ширинлик тури. Тайёрлаш усули: шакар, олий нав буғдой уни, ўсимлик ёғи, лимон кислотаси олинади. Қозонга шакар ва сув солиб (шакар микдорига нисбатан сув 30 — 40%) қайнатилади, қайнаш 8—10 мин. давом этгач, лимон кислотаси қўшилади, қайнаш қозондаги масса намлиги 3—3,5% қолгунча давом эттирилади. Пишириш охирида қозондаги қан-долатга чўзиш станокларида ишлов берилади, яъни ёстиқча шаклида ке-силади ва 20—25° ҳароратда унга була-ниб, 18— 24 соатга совитилади. Сўнгра махсус қутичаларга солинади.