ПАРВАНА

ПАРВАНА — ўртапишар хўраки кишмиш узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик и. т. ин-тида Каттақўрғон ва Хишров кишмиши навларини чатиштириб чиқарилган (С. А. Погосян, С. С. Хачатрян, Э. Л. Мартиросян, В. И. Егизарян). Барги ўртача, 5 бўлмали, ости туксиз. Гули 2 жинсли. Узум боши ўртача ва йирик, ўртача тиғиз. Ғужумлари йирик, чўзиқ-тухумсимон, сарғимтир, ғубор б-н қопланган. Куртак очганидан кейин 140 — 145 кунда, фаол қарорат йиғиндиси 3290—3345° да пишиб етилади. Тупи ўртача усади. Х,осилдорлиги 160—170 ц/ га ва ундан ортиқ. Касаллик ва зараркунандаларга чидамли ўртача, совуққа чидамли паст. Янгилигида истеъмол қилинади, майиз солинади.