ПАРОВОЗ

ПАРОВОЗ (паро… ва рус. возить — эл-тиш) — поездларни рельели йўлда тор-тиш учун мўлжалланган ўзиюрар буғкуч қурилмаси; локомотивттт бир тури. Асосий қисмлари: қозон, буғ машина-си, экипаж ва тендер. Кенг (1524 мм) ва тор (1000,900 ва 750 мм) изда юрадиган, юк ва йўловчи поездларини тортадиган, манёвр мақсадларида фойдаланиладиган хиллари бор. П. да, асосан, кумир, нефть, ўтин ёқилади. Сув ва ёқилғи захираси тендерда сақланади.

Биринчи Паровозни Англияда Ж. Стефенсон 1829 й. ясаган, Россияда Паровозни ота ва ўғил Е. А. ва М. Е. Черепановлар 1833— 34 й. ясашган. Паровоз ларнинг қувва-ти 4000 о. к. га, тезлиги 130 км/соат га етади. 20-а. ўрталаридан бошлаб Паровоз ўрнини тепловоз ва электровоз эгаллай бошлади.