ПАРОКСИЗМ

ПАРОКСИЗМ (юн. paroxysmos — таъсирланиш) — касалликнинг вақтвақти билан тўсатдан кучайиши; мас, оғриқнинг бирдан зўрайиши (стенокардияда), юракнинг тез ура бошлаши (тахикардияда), йўтал тутиши (кўкйўталда), иситма тутиши (безгак-да) ва б. П. термини кучли эмоционал ҳолат (яъни ғазаб П. и, умидсизлик Пароксизми)ни ҳам англатади.