ПАРОДОНТОЗ (пара… ва юн. odontos — тиш) , альвеоляр пиорея — тиш атрофидаги тўқималар (пародонт) нинг сурункали яллиғланиши, альвеоляр ўсимталар (тиш катакчалари) атрофияланади ва оқибатда тишлар қимирлаб тушиб кетади. Ўрта ва катта ёшдаги кишилар, баъзан ёшлар, ҳатто болаларда ҳам учрайди. П: пародонт то-мирлари ва нервларининг бузилиши ёки касалланиши натижасида тиш атрофидаги тўқималарнинг қон б-н етарли таъминланмаслиги оқибатида ву-жудга келади. Касалланган тишларни олиб ташлагандан кейин қолган тишларга овқат чайнаганда зўр келиши, тишда тош йиғилиши, тишни тўғри парвариш қилмаслик, нотўғри тишлаш, ясама тишларни тўғри қўймаслик, шунингдек, организмнинг уму-мий касалликлари Пародонтозга сабаб бўлиши мумкин. Пародонтозда тишнинг суяк тўқимаси аста-секин сўрилади, тишлар қимирлаб қолади, баъзан милк яллиғланиб ши-шади, қонайди, оғиздан қўлланса ҳид келади. Пародонтозда милкда йирингли пилла ҳосил бўлади. Касалликнинг олди олинмаса, милк яллиғланади (гингивит), кўринишидан соғлом тиш аста-секин кимирлаб тушиб кетади. Пародонтоз натижасида овкат чайнаш ва ҳазм қилиш бузилади. Беморга индивидуал ва комплекс даво килинади. Пародонтозда стоматолог врач курсатмаларига қатъий риоя килиш керак.
Пародонтознинг олдини олишда кундалик овқат тури ва таркиби муҳим аҳамиятга эга; қаттиқ овқатлар милкни табиий массаж қилади ва юмшоқ тиш катламларидан тозалайди. Овқатдан кейин мева ва сабзавотлар (сабзи, олма ва б.) еб туриш фойдали.