ПАРОДИЯ (юн. parodia — зид қўшиқ) — адабиёт, театр, мусиқа ва эстрада жанри, кулги санъати, ҳажв ва ҳазил турларидан бири. Ўзига хос ҳаракат тар-зи, шунингдек, бирор услуб, йўналиш, жанр ёки муайян қолипдаги нутқ ва б. га ҳажвий, киноявий ва юмор б-н ёндашиш мақсадини кўзлаб қилинган онгли такдид. Бирор санъаткор ижоди ёки айрим асарнинг услубига таклид қилиш йўли билан яратилган кулгили асар. Ижтимоий-сиёсий, маиший ҳаётдаги айрим воқеалар ҳам Пародияга мавзу бўлиши мумкин. Пародия комедия санъатининг, сатиранинг ўзига хос йўналиши ҳамдир. Пародия кўпинча бўрттирилган бўла-ди, унда акс эттирилаётган воқеанинг шакли билан мазмуни бир-бирига зид қилиб кўрсатилади. Пародия Юнонистон драматургияси ва театрида пайдо бўлган. Аристофан «Булутлар» комедиясида Сократ устидан кулган бўлса, «Қурбақалар»да Еврипид трагедияларини Пародия қилган. Англияда 17—18-а. ларда Пародия шаклидаги бир қатор саҳна асарлари яратилган. Францияда «Комеди Итальенн» ва ярмарка театрларида кўплаб Пародия томошалари юзагакелган. 19-а. нингўрталарида Ф. Эрве билан Ж. Оффенбахнинг Пародия ли оперетталари шухрат қозонган. 20-а. да Пародия жанри «қийшиқ ойна», «кўрша-палак» номли махсус театрлар томо-нидан ривожлантирилган. Пародия циркда, қўғирчоқ театрида ва эстрадада кенг ўрин эгаллаб келади.
Ўзбек анъанавий театрининг репертуарида муқаллид деб аталувчи Пародиялар катта ўрин эгаллаб келган. Бунда масхарабоз ва қизиқчиларнинг аксарияти маҳорат кўрсатган. 20-а. нинг биринчи ярмида Юсуфжон қизиқ, Охунжон қизиқ, Ака Бухор, Бердиёр масхара, Сафар масхара ва б. нинг Пародия лари машҳур бўлган. Ҳожи там-там (Ҳожиқур-бон Ҳамидов) созанда ва хонандаларни Пародия қилишда маҳорат кўрсатган. Ке-йинги йиллар А. Бакиров, Н. Раҳимов, Ҳ. Умаров, Т. Азизов ва б. ни Пародия қилиш кучайди. Баъзан спектакль ва кино-фильмдан бутун-бутун саҳналар Пародия қилинади. Пародия «Табассум» радиожурналида, телевидениенинг кулги дастурлари, жумладан, телевизион миниатю-ралар театрида кенг қўлланиб келади. Ўзбек цирки ва дорбозлик санъатида Карим Зарифов, Ниёз Нурматов, Акром Юсупов, Муҳаммад чаққон каби ўнлаб қизиқчи ва масхарабозлар ўз томошаларида Пародияга катта ўрин ажратиб келишган.
Ад.: Қодиров М., Масхаробоз ва қизиқчилар санъати, Т., 1971; Узбек театри анъа-налари, Т., 1976.
Муҳсин Қодиров.