ПАРЛАМЕНТЛАРАРО ИТТИФОҚ

ПАРЛАМЕНТЛАРАРО ИТТИФОҚ — турли давлатларнинг миллий парламент гуруҳларини бирлаштирувчи халқаро (ҳукуматлар қарамоғида бўлмаган) ташкилотлардан бири. 1889 й. тузилган. Асосий вазифалари: парламентлар ўртасидаги шахсий алоқаларни рағбатлантириш ва халқаро тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш. Парламентлараро иттифоқ фаолиятида 110 дан ортиқ давлатларнинг парламент гуруҳлари қатнашади. Парламентлараро иттифоқ коти-биятининг қароргоҳи — Женевада.