ПАРКЕТ

ПАРКЕТ (франц. parquet) — турар жой ва жамоат бинолари полларига қоплаш учун мўлжалланган юпқа тахтача ёки шундай тахтачалардан қилинган пол. Тахтачалар ҳар хил геометрик шаклларда терилади (қоқилади). Паркет пол куркам чиқади, товуш ва иссикликни унча ўтказмайди. Қаттиқ жинсли ёғоч (заранг, эман, қайин, ёнғоқ, қора қайин ва б.) дан тайёрланади. Йигма, шитли ва листли хиллари бор. Йиғма Паркет узунлиги 150— 500 мм, эни 35 —90 мм ва қалинлиги 12—20 мм ли тўғри тўртбурчак планка тахтачалардан ибо-рат. Ҳар бир тахтача четларига ариқчалар қилинади. Тахтача қоплашда олдин полга сийракроқ қилиб тахталар қоқилиб, устига картон ёки қоғоз тўшалади. Тахтачани шу тўшама устига қўйиб, ёнидаги ариқчасига қиялатиб мих қоқилади, ариқчага тирноқ (эн-сиз юпқа тахтача) тиқилади, тирноқнинг ариқчадан чиқиб қолган қисмини навбатдаги тахтача ариқчасига ки-ритиб, шу тахтачанинг нариги четидаги ариқчасига мих қоқилади. Тахтачалар бирин-кетин шу тарзда маҳкамлаб ке-тилаверади. Тахтачаларни ҳар хил нақш ҳосил бўладиган қилиб крқиш мумкин. Шитли Паркет 5×1,5 м гача ўлчамли шит тарзида тайёрланади. Шитлар сийрак қоқилган тахталар устига мих билан маҳ-камланади, шитлар орасида ҳосил бўлган тирқишга юпқа тахтачалар ти-қиб ёпиштирилади. Л истл и П. қаттиқ ёғоч-толали плиталар устига юпқа (4 — 6 мм ли) тахтачалар ёпиштириб тайёрланади. Агар П.-пол бетон устига қопланадиган бўлса, пол устига олдин рей-калар қўйиб, уларнинг устига сийрак қилиб тахталар қоқилади. П. – тахтачалар ана шу тахталар устига қопланади. Паркетни рандалайдиган, пардозлайдиган махсус машиналар бор. Пардозланган Паркет полга лок суркалади. Паркетни ювиб бўлмайди, нам қипиқ, нам латта билан артилади, одатда, ҳар ойда бир марта махсус. Паркет мастикаси билан (мовут латта ёки чутка ёрдамида) пардозлаб турилади.