ПАРИЖ КОММУНАСИ

ПАРИЖ КОММУНАСИ (1871 й 18 март — 28 май) — Франция-Пруссия уруши (1870—71)да бонапартчилар режимининг мағлубиятга учраши, 3-республика ҳукуматининг сиёсати Париж халқининг қўзғолон кўтаришига ва А. Тьер раҳбарлигидаги Версалга қочиб кетган ҳукуматни ағдариб ташланишига олиб келган (18 март). 18—28 мартда Миллий гвардия Марказий қўмитаси инқилобий муваққат ҳукумат вазифа-сини бажарган. 28 мартда Париж Коммунаси эълон қилинган. Ҳукумат 2 фракциядан: «кўпчилик» (асосан, бланкистлар) ва «озчилик» (асосан, прудонистлар)дан иборат эди. Париж Коммунаси ҳам қонун чиқарувчи, ҳам ижроия органи бўлган. 21 майда версалчилар Парижга кирганлар; 28 майгача коммунарлар баррикадаларда жанг қилишган.. Коммуна версалчилар томонидан бостирилган.