ПАРЧИН

ПАРЧИН (форс.) — меъморлик безакларида ишлатиладиган сирланган сопол тахтачалар; турли рангларда сирланиши б-н кошинаан фарқ қилади. Нақш, ёзув, тасвирлар ишлаш (мозаика)да Парчиндан фойдаланилади. Шакли: тенг томонли учбурчак, мурабба, тўртбурчакли, баъзан 6, 8 қиррали ҳам бўлади. Уста П. усулида безак яратиши учун аввал хом лойдан тахтачалар тайёрлайди, уларни хумдонда пишириб сопол ҳолига кел-тиради, сўнг устидан сир беради (бўяй-ди). Сирланган тахтачалар хумдонда яна пишириб олинади, шундан сўнг бинолар безагида ишлатилади. Ўзбекистон ҳудудида Парчин билан безатилган меъморий обидалар кўп (Регистон ансамбли ва б.). Ҳоз. кунда ҳам меъморликда Парчин кенг қўлланилади (Халклар дўстлиги саройи, Олий Мажлис, Ўзбекистон консерва-торияси биноларида ва б.).