ПАРАЗИТОЛОГИЯ

ПАРАЗИТОЛОГИЯ (паразит ва… логия) — паразит организмлар систематикаси, морфологияси, биол. си ва экологияси, паразит ва хўжайин ўртасидаги ўзаро муносабатларни, одам, ҳайвон ва ўсимликларда паразитлар қўзғатадиган касалликларни ва уларга карши кураш усулларини ўрганадиган биол. фанлари комплекси. Паразитология паразитнинг тузилиши, ҳаёт кечириши, паразит яшашга мослашиши, ривожланиши ва географик тарқалишини ўрганади.

Паразитология муаммолари биол. нинг умумий муаммолари билан уйғунлашиб кетган. Жумладан, паразитларнинг морфологик ва физиологик мослашиш муаммоларини ўрганиш «тур»ни нозологик жиҳатдан тушуниш учун асос бўлиб ҳисобланади. Амалий жиқатдан Паразитология, па-разитар касалликларга қарши курашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш орқали одам ва ҳайвонларнинг саломатлигини саклашга ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Ҳайвонот дунёсига мансуб паразитлар зоопаразитлар, улар пайдо қиладиган касалликлар инвазион касалликлар; ўсимликларга мансуб паразитлар фитопаразитлар, улар келтириб чиқарадиган касалликлар инфекцион касалликлар дейилади. Бинобарин, касалликларни инфекцион ва инвазион деб таснифлаш, касаллик қўзғатувчисининг ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига мансублигига асосланган. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига мансуб паразитларни лшкробиология, эпиззотология, микология, фитопатология каби фанлар ўрганади. Ўсимликлар таркибидан алоҳида гуруҳ вируслар — vira ажратилган. Халқ хўжалигидаги аҳамиятига кўра, Паразитология умумий Паразитология, тиббиёт П. си, агрономия П. си, ветеринария П. сига ажратилади. Умумий Паразитология шу фаннинг назарий асослари бўлиб, тирик организмларнинг ўзаро муноса-батларини, паразит организмлар сис-тематикаси, паразитар касалликлар па-тогенези, давоси ва олдини олиш тад-бирларини ўрганади. Одамларда касаллик пайдо қилувчи паразитларни тиббиёт Паразитологияси, маданий ўсимликларда паразитлик қилувчи гельминтлар ва бўғимоёклиларни агрономия Паразитологияси ўрга-нади ва уларга карши кураш чораларини ишлаб чиқади. Қ. х. ҳайвонлари паразитлари ва улар келтириб чикарадиган касалликларни ўрганадиган хамда қарши кураш усулларини ишлаб чикадиган фан ветеринария Паразитологияси деб аталади. Ветеринария Паразитологияси, ўз навбатида, паразит бир ҳужайралиларни ўрганадиган протозоология, паразит чувалчангларни ўрганадиган гельминтология, ўргимчаксимонлар ва ҳашаротларни ўрганадиган арахноэнтомология фанларига ажратилади.

Паразитология зоология билан чамбарчас боғлиқ. Паразитлар морфологияси ва систематикасини билиш инвазион касалликларга диагноз қўйиш учун зарур; уларнинг биол. си ва экологиясини ўрганиш эса уйғунлашган кураш чораларини ишлаб чиқишнинг асоси ҳисобланади. Паразитология эпизоотология ва эпидемиология, физиология, биокимё, фармакология, токсикология, иммунология, патологик анатомия ва б. биол., тиббиёт, ветеринария, қ. х. фанлари билан ҳам боғланган. Замонавий Паразитология биокимё, иммунология, электрон микроскопия, молекуляр биология ва б. фанларнинг текшириш методларидан фойдаланади.

Паразит организмлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино асарларида учрайди. Олим «Тиб крнунлари»да аскарида, острица ва ришта каби паразит чувалчанглар пайдо қиладиган касалликлар ва уларни даволаш тўғрисида аник, маълумотлар беради.

Паразитология 19-а. га келиб мустақил фан сифа-тида шакллана бошлади. Бу микроскопнинг такомиллашуви, кўплаб микро-скопик паразитларнинг кашф этилиши ва паразитларнинг ҳаёт цикллари ўрганилиши билан боғлиқ. Ўрта Осиёда паразитологияга оид маълумотлар 19-а. нинг 2ярмида Туркистон ўлкаси бўйлаб саёхат қилган рус натуралист олими А. П. Федченко асарларида учрайди. У Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда бўлиб, ҳар хил ҳайвонларнинг паразит чувалчангларини йиғади. Йи-ғилган материалларни Дания ва Германия мутахассислари ёрдамида ишлаш натижасида, уларнинг 24 турга мансуб эканлиги аникланади. 20-а. бошларида Ўзбекистонда Паразитология соҳасидатадқиқотларнинг ривожланиши рус олимлари К. И. Скрябин, Е. Н. Павловский, В. А. Догель, Н. В. Баданин, Л. М. Исаев ва б. нинг номи билан боғлиқ.

Ўзбекистонда Паразитология фани, юқорида таъкидлаганимиздек, 4 йўналиш бўйича щаклланиб, назарий ва амалий муаммоларни хал этиб келмоқда:

1) уму-мий Паразитология ; 2) тиббиёт Паразитология си;

3) ветеринария Паразитология си;

4) агрономия Паразитология си. Умумий Паразитология бўйича олиб борилган тадқиқотлар М. А. Султонов, Э. И. Ган, С. О. Османов, М. К. Қодирова, Қ. С. Самадов, Ж.

A. Азимов, Т. К. Қобилов, С. Дадаева, О. Давронов ва б. нинг ишлари б-н боглик. Тиббиёт Паразитологияси сохасидаги тадқиқотларнинг ривожланишига Л. М. Исаев, B. М. Содиқов, П. М. Лернер, В. Р. Ле-мелев, Н. А. Деҳқонхўжаева ва б. ҳисса қўшган. Ветеринария Паразитологияси соҳасида Н. В. Баданин, Э. X. Эргашев, Н. М. Матчанов, Ш. А. Азимов, Р. X. Хаитов, Б. С. Салимов, А. О. Орипов, А. Рўзимуро-дов, М. Аминжонов, Г. С. Пўлатов ва б. тадқиқот олиб боришган. Агрономия Паразитологияси соҳасидаги тадқиқотларни 20-а. нинг 30-й. ларида Е. С. Кирьянова бошлаб берган. Кейинчалик фитогель-минтология деб атала бошлаган бу фаннинг ривожланишида А. Т. Тулаганов ва шогирдларининг хизматлари катта бўлди. О. Мавлонов, 3. Норбо-ев, Ш. Хуррамов, О. 3. Усмонова, А. И. Землянская, Э. П. Азизова ва б. фито-гельминтологлар олиб борган тадқиқотлар туфайли энг муҳим қ. х. экинлари фитонематодаларининг таксономик таркиби, биол. си, тарқалиши ўрганил-ди ва уларга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилди. Паразитология соҳасидаги тадқи-қотлар Ўзбекистон ФА Зоология и. т. институтида, ФАнинг Қорақалпоғистон филиали бўлимларида, Ўзбекистон Ветеринария и. т. институтида, ун-тлар, қ. х. ва тиббиёт ин-тлари кршидаги ка-федраларда олиб борилади.

Ад.: Қулмаматов А., Умуртк,асиз паразит ҳайвонлар, Т., 1988.

Жалолиддин Азимов, Эркинжон Шакарбоев.