ПАРАНА

ПАРАНА — Аргентинанинг шарқий қисмидаги шақар, Энтре-Риос провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 235,9 минг киши (2001). Парана дарёси бўйидаги порт, денгиз кемалари ҳам кира олади. Транспорт йўллари тугуни. Аэропорт бор. Қ. х. районининг савдо маркази. Четга кун-тери, жун, цитрус мевалар, маккажўхори, буғдой чиқарилади. Озиқовқат, кўн-пойабзал, цемент, керамика, ёғочсозлик ва ме-таллсозлик саноати корхоналари бор. Транспорт жиҳозлари ишлаб чиқарилади. Балиқ овланади. Шаҳарга 1730 й. да асос солинган. 1853— 63 й. ларда Аргентина пойтахти. Ун-т, расадхона, музейлар бор.