ПАРАЛЛЕЛЕПИПЕД

ПАРАЛЛЕЛЕПИПЕД (юн. parallelos — параллел ва epipedon — текислик) — қарамақарши ёклари ўзаро параллел ва тенг параллелограммлардан иборат олтиёқлик. Параллелепипеднинг 8 учи, 12 қирраси бўлади. Ён қирралари асос текислигига тик бўлган Параллелепипед тўғри, акс ҳолда оғма Параллелепипед дейилади (расмга қ.). Тўғри П. нинг ён ёклари тўғри тўртбурчаклардан иборат. Асоси тўғри тўртбурчакдан иборат П. тўғри бурчакли П., ёклари квадратлардан иборат П. куб дейилади. Параллелепипед ҳажми асосининг юзи Sб-н баландлиги Якўпайтмасигатенг, яъни V=HS.