ПАРАЛЛАКС

ПАРАЛЛАКС (юн. parallaxis — оғиш) — фазонинг бирор нуқтаси (мас, ёритқич — сайёра, юлдуз маркази)дан Ер орбитасининг радиуси кўринадиган бурчак. П. ёритқич билан Ер орасидаги масофани аниклашга имкон беради. Агар ёритқичнинг Параллакси маълум бўлса, тригонометрик формулалар ёрдамида унинг Ердан узоқлигини аниклаш мумкин. Суткалик Параллакс — Ер радиуси билан осмон ёритқичи кўри-надиган чизиқ орасидаги бурчак (мас, Ой учун суткалик Параллакс 57’2»70, Куёш учун 8»80). Йиллик Параллакс — Ер орбитасининг катта ярим ўқи билан осмон ёритқичи кўри-надиган чизиқ орасидаги бурчак.